Оила

02:19 / 11.09.2020 | Шарифа | 578

Ассалому алайкум! Менга маслаҳатингиз керак. Эрим билан турмуш қурганимизга 21 йил бўлган. Лекин ҳали ҳам кўп урушамиз. Уч фарзандимиз бор. Олдинлари сабр қилиб, умид қилиб яшар эдим. Энди эса, урушганимизда "ажрашамиз" деган гап ҳам айтилади. Маслаҳат беринг!

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Албатта психолог қабулига боришингиз керак. Кўп оилаларда эр-хотин 40 ёш атрофида бўлганида бир кўтарилиш содир бўлади. Ҳозирда ажралиш ҳақида гап-сўз бораётган экан бу воқеа содир бўлмай олдини олганингиз маъқул. Ажралишдан осон иш йўқ. Лекин инсон қўлидан келиб турсаю оиласини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмаса бу жуда аянчли ва кўпгина фожиавий ҳолатларга етакловчи омил бўлиб қолади. Шу сабаб психолог билан суҳбатлашиб олсангиз сизнинг қаерда ва қандай хатолар қилганингиз ёки турмуш ўртоғингизнинг камчиликлари бор бўлса уларни қандай бартараф этиш мумкинлиги ҳақида билиб, ўрганиб олишга имкон ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам!