Тананинг қизиши

03:03 / 13.09.2020 | Fazilatxon Tohirova | 781

Ассалому алайкум! Ёшим 25да, 2 нафар қизим бор. Бундан 4 йил олдин бева қолдим. Шу йилнинг бошларидан менда танамнинг қаттиқ қизиши ва бирдан совиши содир бўляпти бу нимадан?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Сиздаги ҳолат  гормонал ўзгаришлар ёки неврологик ўзгариш аломати бўлиши мумкин. Климаксга бу ёшингизда учраш эҳтимоли оз. Ҳайз циклидаги ўзгаришлар ҳақида аниқ маълумот бермагансиз. Буни парестезия ёки вегето қон-томир дистонияси ҳам дейиш мумкин. Чуқурроқ текширтириш учун невропатолог ва гинеколог мутахассисларига кўринишингиз керак. Валлоҳу аълам!