Ассалому алайкум! Элевит комплекс витамин препарати таркибида чўчқа ёғи бор деб эшитдим. Шу ростми бу дори ҳаромми ёки ҳалол? Мен ҳомиладорлигим сабабли 16 ҳафтадан бери ичиб келардим. Энди шубҳа бўлиб тўхтатиб қўйдим.
– Ва алайкум ассалом! Элевит таркибида желатин бор, желатин эса 2 хил йўл билан олинади. Чўчқа терисидан ёки синтетик йўл билан. Элевитда қай бири ишлатилганини ишлаб чиқарувчи компаниягина билади. Шу сабабли компания е.mail и орқали суриштириб биласиз ёки шубҳали нарсадан тийилиб, уни ўринбосарларини қабул қиласиз. Масалан, Гендевит ёки табиий асал ва гул чанги ҳам витаминлар кони ҳисобланади. Валлоҳу аълам!