Ассалому алайкум! Ёшим 13 да, яқинда ҳижобга кирдим. Ҳижобга киришимга ойижоним қарши бўлганлар. Шунинг учун ҳозир ҳам узун кўйлак кийишимга рухсат бермайдилар. Шундай вазиятда кенг шим кийсам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом. Жисмни билдирмайдиган ва кўрсатмайдиган бўлса, жоиз. Аллоҳ таоло сизни солиҳалардан қилсин, икки дунё саодатини берсин!