Маҳр

20:27 / 08.10.2020 | Ирода | 461
Ассалому алайкум! Никоҳ ўқилаётганида домла турмуш ўртоғимдан махр сўраганларида, турмуш ўртоғим 1 йил мобайнида қилиб берсам бўладими деб сўраганлар. Кейин мендан розимисиз деб сўрашган, мен розиман бўлганман. Лекин мана 2 йил бўляпти тўйимизга ҳали бермадилар. Шунга ваъдаларида турмаганликларига гуноҳ бўлмасин деб мен бермасангиз ҳам розиман деб айтишим мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ихтиёрингиздаги иш. Валлоҳу аълам!