Намозга ҳалақит беришса...

00:27 / 30.09.2020 | Sahiba | 586

Ассалому алайкум! Мен айни пайтда талабалар турар жойида яшайман. Табиийки бу ерда намоз ўқишга бўш хона, тинч жойни топишнинг иложи йўқ. Намоз ўқиётган пайтимда қизлар ёнимда бир-бири билан гаплашиб, баланд мусиқа қўйишади, бу эса мени бевосита чалғитади, ғашимни келтиради. Намозга турмасимдан олдин чиройли қилиб тушунтираман. Лекин намозга тургач яна пичирлашиб, кулиб ўтиришади. Қаттиқ гапирмай деб индамасдим. Охири "Мени ҳурмат қилмасангиз ҳам намозни ҳурмат қилинг... Уялмайсизларми?!" деб қаттиқроқ гапириб юбордим. Намоз ўқиётган пайтда ҳалақит беришса эштиладиган баландроқ овозда "Субҳаналлоҳ" дейиш керак деб эшитгандим. Шу жоизми? Намоз ўқиётган пайтимда гапиришса қандай иборани ишлатиб уларга ишора берсам бўлади?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёллар чапак чалади. Валлоҳу аълам!