Ассалому алайкум! Ёшим 20 да, ўтган йили ноябрь ойида бавосил касаллиги туфайли операция бўлганман. Ўзи озғин эдим, шундан буён жуда озиб кеттим. Қоним ҳам камайиб кетган. 1 ойдан кейин тўйим бўлади, унгача қандай муолажалар қилиб ўзимни ўнглаб олсам бўлади? Семиртирадиган бирор дорини айта оласизми?
– Ва алайкум ассалом! Гемоглабинингиз паст бўлса, энг аввало гўшт, дуккаклилар, тил, майиз ва ёнғоқ қоришмасини, қизил лавлаги ва қизил сабзини 1:1 нисбатдаги шарбатини, кўпроқ хўл мева ва сабзавотлар истеъмол қилинг. Доривор препаратлардан Феррум Лек, Феррофорт ёки Мальтоферлардан бирини ҳар куни қайнаган сув билан ичинг. Уни ичгач 3 соатгача кофе, сут-қатиқ маҳсулотлари ва қора чой ичмай турганингиз мақсадга мувофиқ. Сабаби, уларнинг таркибида темир моддасининг сўрилишини сусайтирувчи микроэлементлар мавжуд. Қарши кўрсатмаларингиз бўлмаса, Триметабол сиропини 1 чой қошиқчада 2-3 маҳал истеъмол қилишингиз иштахани очади, тўлишишга ёрдам беради. Мариамин оқсил тутувчи даво воситаси бўлиб, уни 1 та таблеткадан 3 маҳал 1 ой муддат ичсангиз, у ҳам организм учун муҳим аҳамиятга эга қурилиш материали ҳисобланади (камвазнликка даво). Бахтингиз тўкис, никоҳингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин синглим! Валлоҳу аълам!