Спирт қўшилган прополис

18:28 / 02.10.2020 | Ruvshan Bin Muhammad Kamilov | 766

Ассалому алайкум! Бир инсоннинг ошқозонида яра бор. Шунга прополис, яъни асалари елими жуда фойдали экан. Лекин прополис фақат спиртга солиб қўйилса эрир экан. Шу дорини истеъмол қилиш жоизми? Доктор ёзиб берган, унинг ўринбосари бўлган дорилар самараси жуда паст ва улар қиммат экан. 

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Ошқозон яраси касаллигини даволаш схемаси аллақачон ишлаб чиқилган ва сиз айтгандай самараси паст эмас. Агар малакали гастроэнтеролог бўлса, қондаги helicobacteri pylori нинг титрини текшириб, яра касаллигини қўзғовчи ана шу микробга қарши 3 ёки 4 компонентли антибиотикли терапияни ўтказса, бу касаллик инша Аллоҳ, тузалади. Дори қимматлиги учун ҳалолдан воз кечиб, ҳаромдан даво изланмайди. Балки, бошқа ҳалол муқобил вариантлар изланади. Ҳаром нарсадан даво сифатида истеъфода этишда  шу нарсадан бошқа ҳеч қандай ҳалол даво воситаси бўлмаслиги, ёки ундан бошқаси таъсир қилмаслиги ва усиз ўлим ҳавфи мавжуд бўлиши шарт қилинган, унинг нархи эмас. Мен шундай деб тушунганман, Валлоҳу аълам. Прополис настойкасидан ташқари ҳалол даво воситалари мавжуд , асалари инининг ўзини чайнаш ҳам ошқозон яра касаллиги учун манфаатли. Валлоҳу аълам!