Ёлғон ҳақида

02:20 / 09.10.2020 | Xayothon | 1013
Ассалому алайкум! Бир яқин инсонимни турмуш ўртоқлари, яъни эри иккинчи аёлга уйландилар. Лекин бу турмушларига оналари қаттиқ қаршилик қиляптилар. Чунки биринчи аёллари тақводор, иймонли ва узоқ йиллардан бери касал оналарининг беминнат хизматларида. Улар эрларини иккинчи хотинга уйланганларини қайнонасидан яшириб, ёлғон гапиришга мажбур бўлаётган экан. Бу ёлғонлари гуноҳ саналадими? Яна ота-онанинг розилиги керакми ёки суннатга амал қилиш керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иккинчи уйланиш учун эркак кишига ҳеч кимнинг розилиги керак эмас. Қайинонаси у бу нарсани сўраса, ўғлингиз билан гаплаша қолинг, деб қўяверсин. Ёлғон гапириш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!