Шом намози ҳақида

16:17 / 08.10.2020 | Shokirjon Ibragimov | 598
Ассалому алайкум! Шом намозининг 3 чи ракъатига етиб келсам олдинги 2 ракъатни қай тарзда ўқийман? Бир ракъатдан ўқийманми ёки 2 ракъат ўқийманми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Агар 3-ракъатни топган бўлсангиз, яъни рукуъ тугашидан олдин қўшилган бўлсангиз, аввал биринчи ракъат, яъни зам суралини ўқийсиз. Кейин ташаҳудга ўтирасиз ва туриб яна бир ракъат зам сурали ўқийсиз. Кейин яна ташаҳудга ўтириб саловат айтиб тугатасиз.  Валлоҳу аълам!