Оила

02:10 / 09.10.2020 | Fotima | 1090
Ассалому алайкум! Олий маълумотлиман, уйда ўтираман. Эримни қўлига қарамман. Эрим ишлатмайдилар. Керак нарсага пул берадилар. Лекин ортиқча пул бўлмайди қўлимда. Ота-онам пенсия ёшидалар. Пенсиялигини йиғиб дори олишади, рўзғор қилишади. Бир хилларда пуллари қолмай қийналиб қолишади. Ахир фарзандманку уларни боқишим керак. Эримга ишлашга рухсат беринг уларга ёрдам берай десам йўқ дейдилар ёки ҳар ой менга нафақа беринг дедим, униям бермадилар. Энди нима қилай, қанақа йўл тутай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиздан бошқа боқувчилари бўлмаса, буни эрингизга очиқ айтаверинг, айб жойи йўқ. ё ҳимматини баландроқ қилсин ё уларга ёрдам беришингизга имкон яратсин. Валлоҳу аълам!