Боланинг бошига уриш

20:16 / 03.10.2020 | Muslima | 767

Ассалому алайкум! Бир ёшдан ошган қизим бор. Қайнонам ҳазиллашиб, эркалатиб бошига кўп урадилар. Албатта секин. Лекин уйимиздаги овсинимнинг ўғилларини ҳам фақат бошига уришади. 6 ёшли боласи асабдан кўзи пирпирайдиган бўлиб қолди. 3-синфда ўқийдиган ўғилларининг ўқиши яхши эмас. Буларнинг ҳаммаси бошига уришнинг оқибати эмасми? Менинг қизимда ҳам бу ҳолатлар қайтарилишидан ҳавотирдаман. Қайнонамга "урманг", деб айтолмайман. Маслаҳат беринг, илтимос! 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Инсоннинг мия суяги Аллоҳ қудрати билан жуда ҳам мустаҳкамдир. Кучли зарба бўлмаса, шунчаки эркалаб ҳазиломус тегиб қўйилса ақлий фаолиятига таъсир кўрсатмайди. Кўз пирпирашининг турли сабаблари бўлади. Овсинингиз фарзандларини болалар неврологига олиб борсалар, сабабини аниқлаб беришади. Боланинг танасига жароҳат бериш боланинг руҳан синиб, агрессив ёки қўрқоқ бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!