Турмуш ҳақида

01:42 / 13.10.2020 | Komola | 1124
Ассалому алайкум! Мен турмуш ўртоғимни 2- аёллариман. Ҳўжайиним Корея давлатида ишлайдилар. Биринчи аёллари ота-онаси билан ўтиради, мен алоҳида ўтираман. Биринчи аёлларини қўлида телефон апарати йўқ. Дадамиз қачон мен эрингиз билан гаплашинг деб берсагина гаплаша олишади. Турмуш ўртоғим тарбия юзасидан дадасига беринг аёлим бн гаплашам деёлмайди. Менга эса бемалол кўп телефон қилиб туради. Шу вазиятда хўжайиним жавобгар бўлиб қоладими? Биринчи аёллари ҳам Қуръоний аёл, мен ҳам.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Адолат қилмаган одамнинг жавобгарлиги бўлади, ҳалоли билан гаплашиши учун отадан хижолат қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!