Ҳайз

00:12 / 27.10.2020 | Дилором | 493
Ассалому алайкум! Ёшим 43 да менга климакс даври бошланган, 3 ойда 1 кун ҳайз кўрдим, фақат озгина булғанди тамом. Бундай ҳолат 2 бор такрорланди. Энди шу кундаги намозларни қазосини ўқийманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўқийсиз. Чунки уч кундан ками ҳайз эмас, истиҳоза бўлади. Валлоҳу аълам!