Сийдик теккан гилам

14:05 / 26.10.2020 | Shax Satt | 540
Ассалому алайкум! Бир бурчагига сийдик теккан гиламни нам салфетка билан яхшилаб артиб, бошқа бурчагига жойнамоз тўшаб намоз ўқиса бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бошқа бурчагида намоз ўқиш жоиз, лекин ўша нажас теккан ерини нам салфетка билан поклаб бўлмайди. Албатта сув қуйиб ювиш шарт. Валлоҳу аълам.