Ассалому алайкум! Менинг бир синглим бор, турмушга чиққан, 1 та фарзанди бор. Умр йўлдоши пул топиш мақсадида уйдан узоқда. 1 ойда бир марта 3-4 кунга келади. Синглим болалигидан ҳозиргача кундузи яхши бўлиб юриб, кечаси ухлашга ётганида "ҳозир ўлиб қоламан", деган ҳаёллар келаркан. Шу ҳолатда қандай маслаҳат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Синглингизда ваҳима, васвасага ўхшаш ўзгаришлар бор. Буни психологияда “паническая атака” ёки “кардионевроз” ҳам дейилади. Бунинг келиб чиқиш сабаблари қаттиқ чарчаш, стресс ҳолатлари, депрессия, туғруқда юз берадиган оғриқлар сабабидан бўладиган стресс, қўрқинчлик бирон вазиятнинг гувоҳи бўлиши, вақтида ухлашга ётилмаслиги ва ҳаддан зиёд кеч уйғониш, нотўғри овқатланиш ва бунинг оқибатида мия ферментларини ишлаб чиқара олмаслигидан бўлади. Ана шуларга эътибор қаратиш керак. Кун тартибини тузиб чиқиб унга амал қилиб яшаши керак. Сизга васваса ҳақидаги бир маълумотни юбораман ўқиб чиқсангиз бу муаммо ҳақида анча маълумотларга эга бўласиз. http://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/dolzarb-mavzu/671-vasvasa Валлоҳу аълам!