Тиш учун гель

21:24 / 07.11.2020 | Mavluda | 541
Ассалому алайкум! Ҳозирда тишларни оқартирадиган даззлинг White каби геллар бор. Шу геллардан фойдаланса таҳорат олса бўладими ёки таҳорат комил бўлмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳоратда оғизни ювиш суннат амал. Мободо бу геллар сув ўтказмаса, таҳорат дуруст бўлади, суннати тарк бўлган бўлади. Валлоҳу аълам!