Дуо ижобати

09:01 / 14.11.2020 | Aziza | 733
Ассалому алайкум!
Мени бир савол қийнаяпти. Мен дуолар ижобат бўладиган пайтларда дуо қилдим таҳажжудда ҳам Аллоҳ ер осмонига тушган пайти Қани дуо қилҳувчилар бўми дуосини ижобат қиламан диган нидо бўлади айнан уwа пайт мен 1-2 марта сўрамадим балки мумтазам оддий ҳолга айналди бу азон билан иқоматди ўртасидаги дуо рад этилмайди ёмғир пайти рўзадорнинг 1 дуоси бор ижобат бўладиган хатимдан кегин ҳам намоздан кегин ҳам саждадан кегин ҳам дуо қилдим ва шубҳа қилмадим умуман Аллоҳга таваккул қилдим шунчалар ишонардимки Мен Ҳудо ҳоҳласа Сампига педиатрия факултетига грандга кираман дп чунки педиатр достор бўлиш исломга зид келмайди дп wу соҳани таллодим мен уерга ўқишга кираолмадим мен фақат дуо қилмадим сабабини ҳам қилдим химия и биология ўқидим лекин мен тупроқшунослик факултетига кирдим қани адолат мен Аллоҳ буюрган фарзларини бажараман қолдан кеганча лекин мен билан таялланган қизлар эса Аллоҳ танимайдилар намоз рўза тутмайдилар лекин улар Сампига ўқишга киришди мен лойиқроқ эмасмидим бунга ула залолатда юрган қизлар шундо ўқишга киришадиде мен бу ерда қаёқдаги тупроқшуносликка кирдим. Мени саволим ҳозир мен дуо қилишга беъ этибор бўлиб қолдим билмадим ичимдан Аллоҳдан ҳафа бўлдим тори Аллоҳ ҳайрлисини беради лекин педиатр бўлиши нима ёмон тарафи бор . Менга ёрдам маслаҳат берин дуо ижобат бўлишига шубҳам бор дуо қилгим ҳам келмай қолди қилмаямман деса ҳам болади негадир олдин шундай дуо қилардимки шундо ижобат болишига шак шубҳам болмас эди энди эса гапирмаса ҳам бўлади намозларга ҳам бе этибор бўлиб қолдим негадир дуони қилишни эса гапирмаса ҳам бўлади мен астойдил ишонган эдим Сампига киришимга лекин қаёқдаги қизлар уша ерга киришди унда мен ҳам намоз рўза тутмай шундо Фақат биология химия ўқиганимда балки мен ҳам Сампига кирар эдимми билмадим. Сизлардан шундай жавоб олайки мени дуо қилиш ишончим қайтиб кесин илтимос .
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дарров Аллоҳга тавба қилинг, эътиқодни бузадиган гапларни гапиряпсиз. Шу ҳам адолатми, деган гапни кимга нисбатан гапиряпсиз? Аллоҳдан хафа бўлдим, дейиш нимаси? Аслида сизнинг эътиқодингиз бузуқ бўлган, шу сабаб дуоларингиз мустажоб бўлмаган. Бунақа беодоблик қиладиган бандага нима бериши керак Аллоҳ? Ўткинчи дунё иши учун Аллоҳнинг ҳикматини назарга олмаяпсизми? Шу тупроқ ҳам Аллоҳнинг яратгани, қанча нарса беради сизга? Ўзингиз тупроқдан яралмаганмисиз? Аллоҳ сизнинг дуоингизга муҳтожмас, дуо қилсангиз ўзингиз учун қиласиз. Валлоҳу аълам!