Ётоқхонага кириш мумкинми?

02:21 / 17.11.2020 | minura | 1211
Ассалому алайкум! Йўқлигимизда ётоқхонамизда тинтув бўлади. Суратларимдан бошқа нарса йўқолмади. Аслида йўқолишидан эмас, баъзи шахсий кийимларимни ва буюмларимни яшириб ишлатаман кўзлари тушмасин деб ҳижолатдан. Эр-хотинни ётоғига улар йўғида-борида кириш жоизми? Бунга турмуш ўртоғим ҳам норози. Бир ҳадисни эшитгандим ҳатто фарзандлари ҳам киришга розилик сўрашлиги ҳақида. Қайнона, қайнсингил, укалар киришлиги, сўроқсиз буюмларни олишлиги жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ножоиз. Валлоҳу аълам!