Никоҳ, талоқ

05:23 / 15.11.2020 | obidxon obidxon | 598

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим бир неча йил олдин намозингни қолдирсанг хотиним эмассан дегандилар. Мен ўқиб юрдим, лекин барибир сабабсиз қолдирган пайтларим бўлди. Шунда бизга талоқ тушадими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ ниятида айтган бўлса, бир талоқ тушган бўлади. Неча бор қолдирган бўлсангиз ҳам. Агар неча бор қолдирсанг ўшанча деганида неча бор қолдирсангиз ўшанча тушарди. Валлоҳу аълам!