Иккиланиш

07:59 / 17.11.2020 | Izzatoy | 714

Ассалому алайкум! Менга совчи келди. Тақводор, яхши йигит, лекин кўнглим бўлмаяпти. Эрга тегишни умуман хоҳламайман. Уйдагиларим рози, отам "мен розиман", деганлари учун райларини қайтаролмаяпман. Онамга "йўқ" дейман, кейин йиғлайдилар, мазалари қочади, қон босимлари кўтарилади. Кейин "хўп, ўзингиз биласизлар", дейман. Қийналиб кетдим, ўқишим, мақсадларимга бўлган ҳаракатим тўхтаб қолди. Нима маслаҳат берасиз?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Турмушга чиқиб, эрнинг хизматини қилиш ва розилигини топиш жуда хайрли ва савобли ишку. Фарзанд кўрсангиз у учун қилган ҳар бир амалингизнинг ажр-мукофотлари улуғку. Аёл киши учун бунданда савоби кўпроқ иш йўқ. Фақат олим даражасига чиқиш ниятида бўлсангизу турмушим умримни зое кетказади десангиз унда йўли бошқа. Турмушга чиқишга тайёр эмаслигингизнинг психологик сабаблари бор бўлса, у ҳолда тўйгача психолог консультациясига бориб бу ҳақда гаплашиб олганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!