Ассалому алайкум! Онам бозорда савдо қиладилар. Савдода кўп ёлғон гапирадилар. Бозордан бирор нарса олмоқчи бўлсам онам олиб келиб берсалар савдодан тушган пулларига кейин ўзимнинг пулимдан бераман. Шу нарса менга ҳалол бўладими? Бозорга боришимга кўп рухсат бермайди, онангга айт олиб келиб беради дейдилар. Қачон бирор нарса буюрмоқчи бўлсам кўнглим хижил бўлади. Онамни пуллари ҳалолмас деб ўйлайман. Онамдан қарзга пул олиб турсамчи? Бунақа вазият кўп бўлади.
– Ва алайкум ассалом! Молнинг асл нархичаси ҳалол. Ёлғон гапирганининг гуноҳи ўзига. Валлоҳу аълам!