Овсинлар ҳақида

08:20 / 30.11.2020 | Yasmina | 830

Ассалому алайкум! Мен турмушга чиққанимга 3 ой бўлди. Мен билан тенгдош овсиним бор, мендан 4 йил олдин қайниакамга турмушга чиққан. Ҳозирда 2 нафар фарзанди бор. Шу овсиним менга буйруқ беришга ҳаққи борми? Бир гап гапирсам "ёшимиз тенг бўлса ҳам мен сиздан олдин келганман бу уйга", деб мени беҳурмат қилади. Ҳомиладорман, шу сабаб асабийлашиб гап қайтариб қўйяпман. Илтимос, маслаҳат беринг. Динда овсин овсинга шундай муомала қилишга ҳаққи борми? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда овсинлар бир-бирларига буйруқ беришга ёки бўйин эгишга мажбурлиги йўқ. Мусулмонни мусулмонда қандай ҳақ-ҳуқуқлари бўлса ана шу муносабатларни қилишлари керак. Яъни "мусулмон мусулмонга ойна" деган гапларни эшитганмиз. Демак бир-бирингизга гўзал хулқли ва одобли муносабат қилишингиз, яхшилик улашишингиз керак. Чунки сизлар ҳам мусулмон инсонсизлар, ҳамда қариндошсизлар. Ака-укаларнинг бир-бирларига силаи-раҳм қилишларига сабабчи бўлишингиз ёки адоватли бўлиб қолишларига ҳам сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!