Шамоллаш

22:00 / 30.11.2020 | Oysha | 1925

Ассалому алайкум! Ёшим 20 да, қиз боламан. Ҳар намозга таҳорат қиламан. Сабаби, кўп пешоб ажралиши, ажралмалар, қорин дам бўлиши (оз-оздан ғалати дам бўлади, ҳудди таҳоратим бузилганга ўхшайверади). Сийдик таҳлили топширгандим (ҚВП да). Натижаси яхши чиқибди. Мен белгилардан шамоллашим кучли бўлса керак деб ўйлагандим. Намоз вақти яқинлашгач пешоб ажраладиган бўлиб қолди. Менга қандай маслаҳат берасиз. Қайта таҳлил топшириб кўрайми? 

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Aёлларда тез-тез сийиш кўп учровчи ҳолдир. Бу баъзан патология ёки махсус физиологик ҳолатнинг намоён бўлиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Тез-тез пешобга бориш "поллакиурия" атамаси билан аталади.
Замонавий дунёда жуда кўп аёллар бундай нозик муаммога дуч келишмоқда. Aёлларда тез-тез, оғриқсиз сийишнинг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Шунинг учун сиз ўзингизни дўстингиз билан таққослашингизнинг ҳожати йўқ. Бу ҳолат ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди, шунинг учун аёллар ҳар доим ҳам шифокорга боравермайдилар. Одатда, аёллар кунига 10-13 марта кичик эҳтиёжлар учун ҳожатхонага ташриф буюрадилар. Aгар бу кўрсаткич анча юқори бўлса, демак бу ташвишланиш учун биринчи сигналдир. Сийдик чиқариш қориннинг пастки қисмида оғриқ билан кечганда, айниқса эҳтиёт бўлишингиз керак.
Нормалар борми?
Ҳар бир аёл танасининг ўзига хос меъёрлари бор. Кўпгина омиллар мавжуд. Кун давомида қанча суюқлик истеъмол қилишингиз катта аҳамиятга эга. Одатда, тез-тез сийиш патологик бўлса, у бир ёки бир нечта аломатлар билан бирга кечади:
сийдик пуфагини бўшатиш пайтида сийдик чиқариш каналида ачишиш, оғриқ ёки қичишиш;
сийиш пайтида ажралган сийдикнинг аҳамиятсиз(кам) ҳажми (одатда 200-300 мл);
агар сийишнинг  тез-тезлиги ҳаётнинг одатий ритмини бузса (ишда ёки кечада ноқулайлик туғдирса ).
Aгар сиз ҳожатхонадан кунига 10 мартагача ва кечаси 1-2 марта фойдалансангиз, шунингдек бошқа ноодатий аломатларни сезмасангиз, унда ташвишланишга ҳожат йўқ. Бироқ, агар бу ҳолат узоқ вақт давом этса қуйидаги касалликларни истисно қилиш шарт :
Уретрит
Пиелонефрит
Тос органлари яллиғланиш касалликлари
Сийдик тош касаллиги
Қандли ва қандсиз диабет .
Неврозлар
Патологик жараён бор йўқлигини аниқлаш учун уролог, нефролог ва эндокринолог маслаҳатини олинг, умумий қон ва қайта пешоб таҳлилини топширинг, қондаги мочевина, креатинин, қанд миқдорини ҳам текширтиринг. Aллоҳ шифо берсин .
Валлоҳу аълам!