Ассалому алайкум! Янги келин бўлиб тушганман. 5 маҳал намоз ўқийман. Оила аъзоларим чўчқа гўшти қўшилган турли маҳсулотлардан истеъмол қилишади ва у маҳсулотларни кесган пичоқ солинган идишлар умумий идишлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилинади. Унинг бу ҳаром нарсаларни истеъмол қилишлари менга гуноҳ эмасми? Умумий идишлардан фойдалансам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Сизга гуноҳ эмас. Сиз идишлардан фойдаланганда эҳтиёт бўлишингиз керак. уларни ювиб ташласа пок бўлади. Валлоҳу аълам!