Cавдо масаласи

04:53 / 28.12.2020 | mubina | 376
Ассалому алайкум! Эркакларнинг аёллар бош кийими, жумладан рўмол сотиши жоизми? Унда ҳам аёллар рўмолни ўраб кўришади, рўмоллилар рўмоллари устидан ҳам. Шу иш эркакларга жоизми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Ўраб кўраётганда қарамаса бўлди. Валлоҳу аълам!