Ассалому алайкум! Киши гуноҳларига тавба қилаётганида ўша қилган гуноҳини айтиб (мисол учун мен ёшлигимда онажонимга қилган баъзи муомалам учун тавба қиляпман,ўша жараённи айтиб )тавба қилиш керакми ёки ҳаёлидан ўтказса етарлими? Доим тавба қилаётганда гуноҳларини эслаб умумий тавба қилса ҳам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Умумий тавба афзал. Маълум бир гуноҳини зикр қилса ҳам бўлади. Уни дилидан ўтказса кифоя, тилида айтса, жоиз. Валлоҳу аълам!