Болам қўрқоқ бўлиб қолмайдими?

03:48 / 13.12.2020 | Сиддика | 666

Ассалому алайкум! Фарзандим  1 ёшу 8 ойлик. Уйдагиларим жуда эркалатиб юборишади. Овсинимнинг ҳам 6, 4, 1 ёшлардаги 3 нафар фарзанди бор. Эркалатиб юборишганидан ота-онасини ҳам "сенлаб" ёмон сўзлар билан сўкишади. Ёмон ишлар қилишади, одобсиз бўлиб қолишган. Шундан қўрқиб фарзандимга қаттиқроқ туришга ҳаракат қиламан. Урмайман, аммо "подвалга қамаб қўяман", десамгина тинчланади. Баъзида қўрқоқ бўлиб қолишидан қўрқаман. Аммо ҳеч қандай йўл тополмаябман. Ҳозирдан қўлларимга уришни ўрганган, менга бақиради. Сабаби бувилари ойизни урамиз деб гапиришади. Нима қилай? 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Биз нима гумонда бўлсак, Аллоҳ шуни беради. Шунинг учун гумонингизни ижобийлаштиринг. Она хотиржам бўлса, бола ҳам сокин бўлади. Болангиз жуда кичик. Унга меҳр бериб бирга шуғулланинг. Масалан, ҳозирда боланинг ёшига мос ривожлантирувчи ўйинчоқлар бор, шулардан олиб, бирга ўйнанг. "Мумкин эмас" иборасини ишлатишингиз болада маълум чегара бўлиши кераклигини ҳис этишда ёрдам беради. Қамаб қўймасангиз қўрқоқ бўлмайди. Аммо қўрқитиб, кейин қамасангиз, қўрқоқ бўлиб қолади. Агар қўрқитиб, кейин амалда қўлламасангиз, гапларингизга жиддий қарамай қўяди. Шунинг учун бундай гаплар айтмаганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!