Фарзандим тарбияси

10:49 / 13.12.2020 | Risolat Mirsharipova | 689

Ассалому алайкум! Қизим 10 ёшда, балоғат ёшига ҳам эрта тўлди. Ҳали унга руҳан тайёр эмасди. Ҳеч кимнинг айтганини қилгиси келмайди, жуда қайсар, нима қилишни билмаяпман. Опаси ва акаси билан муносабатлари яхши эмас, укаси билан ҳам чиқишмайди. Мен билан чин дилдан гаплашмайди. Ўртоқлари йўқ, ўзига қарамайди. Намоз ҳам ўқита олмаяпман. Нима маслаҳат берасиз? 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Бундай даврда сабр билан муносабатда бўласизлар. Унинг физиологик ва психологик ўзгаришларига табиий қараб, айбламаслик керак. Ўтиш даври ички баҳоси паст болаларда оғирроқ ўтади. Шунинг учун унга дўст бўлинг. Бирор ҳунарга, устозга бириктириб қўйинг. Сизга айтолмаган гапларини устозга айтади. Ушбу давр енгилроқ ўтиши учун  арт-терапия машғулотлари ҳам самара беради. Валлоҳу аълам!