Телеграмдаги қизлар расми

23:09 / 04.01.2021 | MALIKA | 909
Ассалому алайкум! Мен телеграм каналларини юргазиб, реклама қилиш бўйича ишлайман. Каналлар меники эмас. Баъзиларида аёллар кийимларини сотиш каналида қизлар ўша кийимларни кийиб расмга тушишади, одамни уст бошида қанақа туришини кўрсатиш учун. Ҳижоблилари ҳам ҳижобсизлари ҳам бор. Баъзида жуда кўп расмлар юкланади. Бир дугонам расмларни юклаш, умуман жонзотларни расмини қўйиш ҳаром деди. Лекин бизнинг мақсад киймларни сотиш, қизларни кўз-кўз қилиш эмас. У ерга эркаклар кирмайди. Умуман бундай бизнесга қандай қаралади шариатимизда?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расм жойлаш жоиз. Фақат очиқ-сочиқ бўлмаслик ва фитна бўлмаслик шарти билан. Валлоҳу аълам!