Ассалому алайкум! Психология фанига қизиқаман. Шариатга зид эмасми, ўргансам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ислом психологияси ўрта асрларда ислом ва исломий илмлар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, алоҳида билим деб тасаввур этилмаган. Гарчи психология ибораси билан аталган бўлмасада, ўша замон олимлари айнан инсон психологиясини ўз асарларида яққол намоён этганлар. Ўз илмий асарларида мусулмон олимлари нафс (эго ёки қалб), фитрат (инсон табиати, туғма ҳолати), қалб (юрак), руҳ, ақл (интеллект), ирода ва бошқа психологик терминларини ишлатганлар. Инсон қалби, табиати (психологияси)га оид илмий асарларининг кўп бўлганлиги ўша даврнинг тарихий муҳитига асослангандир.
Фақат психолгия илми деганда ҳақиқий илмни тушунишингиз керак. Эзотерик олимларнинг тушунтиришлари ҳақиқий психология эмас. Ҳақиқий психология бу тарих, физика, химия, анатомия каби фандир. Валлоҳу аълам!