Бола тарбияси

17:49 / 14.12.2020 | Maktuba | 661

Ассалому алайкум! Фарзандларим 3 қиз, 1 ўғил. Ўғлим 14 ёш. Шу кунгача жуда ҳам ақлли, одобли, ҳамманинг ҳаваси келадиган, ўқитувчиларидан раҳматлар олиб келадиган бола эди. Лекин шу кунларда асабий, ёлғон гапирадиган, менга овозини баланд кўтарадиган бўлиб қолди. Ҳаёли кўпроқ телефонда бўлиб қолган, телефонни олиб қўйсам, мендан беркитиб бўлса ҳам, синфдошлари билан телеграмда ўтиради. Бир қиз бола синфдоши билан телеграмда гаплашади, мени билмайди, деб ўйлайди. Мен эса билишимни билдирмай, унга насиҳат қилдим, фойдаси бўлмади. Телефонни олиб қўйсам, жаҳл қилади. Отасига айтсам қаттиқ уришишларидан қўрқиб ҳаммасини айта олмайман. Нима қилсам бўлади? 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Балоғат даврида таъсирчанлик, тезлик кузатилади. Аммо ҳозирги кунда огоҳлик давр талаби. Шундай экан, фарзандингиз кимлар билан дўстлашяпти, қаерга бораяпти билишингиз керак. Ўғил бола тарбиясида отанинг ўрни муҳим. Улар билан маслаҳатлашганингиз маъқул. Бундан ташқари, қачонки она қайси бир фарзандига ҳаддан зиёд меҳр, эътибор берадиган бўлса, "шакарнинг ҳам кўпи зиён" бўлгани каби, болага ҳаддан зиёд боғланиш уни ўзидан узоқлаштиришга олиб келади. Валлоҳу аълам!