Ажрашиш

08:39 / 15.12.2020 | Эхтиетхон | 793

Ассалому алайкум! Оила қурганимга 3-4 ой бўлди. Арзимаган сабаб учун эрим ажрашаман деса, "ҳақиқатдан менда айб бордир", деб оёқларини ушлаб, тиз чўкиб кечирим сўрадим. "Айбим бўлса кечиринг, ҳаммасига чидайман, жуфти халолимсиз", дедим. Фикридан қайтмади. Охири оғриққа чидолмай "сизларни Аллоҳга ҳавола қилдим", дедим. Ҳаёлимда бора-бора ўзимни айбдор ҳис қилишни бошлаяпман. Аллоҳни олдига борганимда "нима учун ажрашдинг?" деса, нима дейман деган савол мени тинч қўймаяпти. Илтимос, бу ҳолатдан чиройли сабр билан чиқиб кетишим учун маслаҳат беринг. Талоқ тушган хотин, эрни рози қилмаган хотин дўзахга тушадими? Кейинчалик шайтон васваса қилиб умидсизлика солса, қандай дуоларни ўқиб юрсам бўлади? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсоннинг тақдирида турли синовлар бўлиб туради. Сизга келган бу воқеани синов деб қабул қилинг. Сиқилманг. Ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Турмуш ўртоғингиздан талоқни сиз талаб қилиб сўрамадингизку. Нега бундан сиз сиқилишингиз керак? Тўғри, талоқ Аршни ларзага келтирадиган амал. Аммо наилож. Сиз турмуш ўртоғингизни мажбурлаб ўзингиз билан яшата олмайсизку. Кейинги ҳаётингизда агар васваса бўлишини кутсангиз албатта бўлади. Сиз Пайғамбар алайҳиссалом ўгитларига биноан яхшилик гумонида бўлишингиз керак. Ўзингизнинг келажагингизни чиройли тасаввур қилинг. Аллоҳдан яхши умидда бўлинг. Умрингиз бор экан ҳар онда истиғфорни қайтаришга тайёр туринг. Аллоҳ меҳрибон. Меҳрибон сифатидан умидвор бўлишингиз керак. Талоқ олган хотин дўзахга тушади деган гап йўқ. Эрни норози қилган жойингиз бўлса бу ҳолат учун истиғфорни такрорлаб юринг, дуо ва ибодатларда бардавом бўлинг. Валлоҳу аълам!