Ментал арифметика

20:54 / 15.12.2020 | Abaya Tashkent | 726

Ассалому алайкум! 7 ёш қизимни ментал арифметикага қўшимча дарс сифатида берган эдим. Ўзлаштириши аъло даражада. Араб тилида ҳам бемалол ўқийди. Ментал арифметика динимизга бироз тўғри келмаслиги ҳақида гап эшитиб иккиланиб қолдим. Тафаккурига салбий таъсир қилиши мумкин экан. Шу тўғрими? 

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Шариатда таъқиқланмаган ҳар бир иш аслида мубоҳ, яъни қилиш мумкин. Ментал арифметика ҳам шундайлар туридан. Aгар унинг зарари аниқ исботлансагина шариатда у таъқиқланади. Эҳтимолий, мавҳум гаплар, миш-мишлар билан мубоҳ иш ҳаром бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам!