Ҳайз олди синдроми

16:53 / 15.12.2020 | Yulduz | 682

Ассалому алайкум! Бу саволимга тўғриси, психологми ёки шифокорми, ким жавоб беришини билмайман. Менда ҳайз келишидан 1-2 кун олдин жуда кучли психолигик бузилиш бўлади, ўзимни бошқара олмайдиган даражада. Ҳамма билан уришиб, ўзимдан-ўзим йиғлаб, ҳамма камчиликларим ўзимга катта муаммо бўлиб кўринади. Ҳатто жонимга қасд қилиш ҳақида ҳам ўйлайман (биламан, бу гуноҳ). Лекин ичим аламга тўлиб кетади, ўзим-ўзимга ёқмай кетаман. Шифокорга борсам аниқ биламан, чиқиша олмайман, мени тушунмасдан "тоғдан келиб" гапирса қаттиқ гапириб хафа қилиб қўйишим мумкин. Илтимос, ёрдам беринг, нима қилай? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатни енгиб ўтиш учун ўзингизда аёллик энергиясини кўпайиши устида иш олиб боришингиз мумкин. Масалан, уйларингизни саранжом-саришта қилиш, шкафларингиз ичидаги нарсаларни чиройли қилиб тахлаб чиқиш, парда ва ойналар, гиламларингизни ювиб тозалаш ёки яқин инсонингиз билан бирон ширинлик егани кафега бориб мароқли суҳбатлар қуриш, уйингизда ширинликлар пишириб оила аҳлингизни ҳурсанд қилиш каби ишларни амалга оширишингиз сиздаги аёллик энергиясини кучайтириб беради. Мана бу ҳолат сизга анча таъсир кўрсатиб ҳолатингизга хотиржамлик бериши мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши эндокринолог ва невропатолог қабулига бориб келганингиз яхши. Валлоҳу аълам!