Аросат

14:57 / 15.12.2020 | Muxlisa Ubaydullayevna | 504

Ассалому алайкум! Мен ҳеч ҳам аниқ қарорга кела олмайман. Яъни, қарор қабул қилсам ҳам уни ўзгартираман, аросатда қолиб юраман. Оддий ишларимда ҳам шундай. Шу ҳолда нима қилишим керак? Динимизда бу ҳақида нималар дейилган? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сизнинг бу ҳолатингиз темпераментингизга боғлиқ бўлса керак. Меланхолик темпераментидаги инсонлар шундай бўладилар. Аммо характерингиз устида ишласангиз, бу ҳолат сизни безовта қилмайди. Меланхоликлар кўпроқ салбий фикрлайдиган, уйқуси ва иштахаси яхши эмас, оҳиста ҳаракат қиладиган, тез чарчаб қоладиган, кўп иккиланадиган, арзимаган нарсаларни ўйлаб сиқилиб юрадиган бўладилар. Аммо улар мутафаккир ва агар ўз устиларида ишласалар, кўп ўқиб мулоҳазалар қила олсалар илмли ва билимли бўла оладиган жуда яхши шахсдирлар. Валлоҳу аълам!