Қизимнинг психологияси бузуқ, нима қилай?

21:47 / 27.12.2020 | Mukarram | 564

Ассалому алайкум! Қизим 27 ёшда, мен чет эл сафаридалигимда кўп ёлғиз қолган. Ҳозир жуда асабий, жаҳли чиқса кўзлари чақчайиб кетади, гапни охиригача эшитмайди. Невропатологга кўрсатдим, 1 ҳафта стационар кўригида даволанди. Аммо узоққа чўзилмади, яна қайта шу одат. Танишлар "ёлғизлигида ичига жин кирган, муллага ўқитиб жинини чиқаринг", дейишмоқда. Маслаҳатингиз керак. 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Қизингизни тез-тез психолог консультациясига олиб борганингиз маъқул. Албатта психотерапевт кўригига ҳам олиб боринг. Негаки қизингизга медикаментоз даволаниш зарур. У билан оғир босиқлик билан, меҳр бериб гаплашиб туринг. У яхши кўрган нарсаларини пишириб дастурхонга таклиф қилинг. Уйқусидан эркалатиб уйғотинг. Сизнинг меҳрингизга ташна бўлган қалб ёши катта бўлса ҳам ташналигича қолиб кетади. Шунинг учун бунинг олдини олишингиз керак. Валлоҳу аълам!