Ассалому алайкум! 3 та фарзандим бор, катта қизим 16 ёш, иккинчи қизим 13 ёш, ўғлим 6 ёш. Иккинчи қизим синфдоши билан яхши кўришиб, муносабатлари чуқурлашиб кетаётганлигини сезиб қолдим. Ёмон муносабатга бормаслиги учун маслаҳат беринг. Қизларимга кўп насиҳат қиламан, яхши тарбия беришга ҳаракат қиламан. Нимада хато қилдим, билмаябман.
– Ва алайкум ассалом! Қизингизга кўп эътиборлик бўлишингиз керак. Она меҳри етишмаса қиз бола меҳрни кўчадан қидиради. Токи етук инсон ёшига етмагунича, оқ қорани тушунмагунича кўчадан олган меҳр қизингиз учун энг қадрли нарсага айлана боради. Қизингизни айлантиргани у яхши кўрган жойларига олиб боринг. Биргаликда гаплашиб, дўстона муносабатлар қилиш, ширинликлар ейиш учун кафеларга биргаликда бориш каби ишларни ташкиллаштиринг. Ҳеч ҳам уришманг. Уришганингиз сари сиздан йироқлашаверади, сизни душман деб билади. Сир-синоатларини умуман айтмай қўяди. Шунинг учун уни тушунмасангиз ҳам ўзингизни уни тушунгандек тутинг. Валлоҳу аълам!