Укам билан келишмайман

10:25 / 08.01.2021 | Сайёра | 664

Ассалому алайкум! Укам мени умуман ёқтирмайди, кўришга кўзи йўқ. Бунчалик нафратнинг сабабини билмайман. Ёшим 20 да, укамники 17 да. Ёшлигимиздан укам билан чиқишмаймиз. Олдин кичиклигимизда бунчалик эмас эди, ҳозир гапирсам жеркиб беради. Савол берсам эшитмаганликка олади. Кўнглим оғрийди. Ўзи яхши, намозларини қолдирмай ўқийди, Қуръон ўқийди, масжидларга боради. Фақат бир  ўзи битта хонада ўтиради. Нима маслаҳат берасиз? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз укангиз билан гаплашиб олинг. “Нима учун мени ёмон кўрасан, мендан нималар ўтган, қандай камчиликларим бор, кел очиқ гаплашиб олайлик?” деб сўраб кўринг. Одам бекорга ўзини бундай тутмайди. Бунга қандайдир сабаблари бор. Агар сизга ёқмайдиган қандайдир гапларни айтса, сизга туҳматлар қилса хафа бўлманг. “Раҳмат сенга, мен ўзим ҳақимда билмайдиган кўп нарсаларни билиб олдим, ўзимни ислоҳ қилишга ҳаракат қиламан. Мен сени укам бўлганинг учун яхши кўраман. Сендек укам борлигидан Аллоҳга шукр қиламан” деб айтганингиз маъқул. Мана кўрасиз укангизнинг сизга бўлган муносабати дарров ўзгаради. Валлоҳу аълам!