Пора

21:31 / 08.01.2021 | Mohinur | 967

Ассалому алайкум! "Пора берса, олса Аллоҳнинг лаънати бўлсин", деб эшитган эдим. Ҳозир бола пулига муҳтожман, лекин 6 ойдан бери турли сабаб қилиб беришмаяпти. Маҳалла раисининг ёрдамчиси "пул беринг, ёки бола пулининг 1 ойлигини беринг, шунда қилиб беради", деди. Мен пул бермадим, порадан узоқдаман. Лекин мен шу пулга муҳтожман. Хўжайнимнинг ишлари ҳам яхши эмас, сабр қилаяпман. 3 та кичкина фарзандларимиз бор. Менга йўл кўрсатинг. 

Ҳуқуқшунос:

– Ва алайкум ассалом! Саволни "пора берса, олса Аллоҳнинг лаънати бўлсин, деб эшитгандим" - деб бошлабсиз. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-211- моддаларида назарда тутилгандек, пора бериш ёки пора олиш жиноят, жазо ҳам белгиланган. Сизнинг ҳолатингизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шу маълумот билан мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!