Ассалому алайкум! Аёллар эрлари учун пардоз қилишларига рухсат берилган. Мен соҳиби узр бўлганим сабабли пардоз қила олмаяпман. Бўёқлар, мисол учун кремлар, қаламлар тагига сув ўтказмай қолишидан қўрқаман. Бўёқлар тагига сув ўтказишини билиш учун оппоқ қоғоз вароққа бўёқ суриб устидан сув томизиб кўриб текширсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!