Савол

17:36 / 28.01.2021 | SHAKHNOZA NISHONOVA | 613
Ассалому алайкум! Дунёга машхур саркарда Амир Темурни барчамиз яхши биламиз. У ёшлигиданоқ Қуръонни ёд олган, хар қандай ҳолатда ҳам намозларини тўлиқ адо этган. Машхур ёзувчи Марсел Брионни "Мен ким Сохибқирон Амир Темур" асаридан бир маълумотни ўқидим. У ўғлини ўлдирган саркардадан қасос олиш учун саркардани ўлдириб, унинг қонидан икки хўплам ичиб, ўғлим учун қасос чанқоғини қондирдим, деган экан. Бу ҳолатга қандай изоҳ бера оласиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳодисани мен аниқ билмайман. Билмаган нарсам учун изоҳ бера олмайман.