Ота-она норози бӯлсачи?

17:26 / 28.01.2021 | Шахноза Мамадалиева | 611
Ассалому алайкум! Устоз мени қайноғам ҳаммадан яшириб иккинчи аёлга уйланган экан. Ҳозир битта қизчаси бор, бу хақида энди ҳамма билади. Қайноғам эса деярли иккинчи аёли билан яшайди. Биринчи оиласи қайнота қайнонамиз билан яшайди. Қайнонам бу ишлардан рози эмас, қайноғам ота-онасидан хабар ҳам олмай қўйди. Қайнонам эса бу ишилари учун доим сиқилиб касал бўлиб туради ва жуда кўп йиғлайдилар. Иккинчи аёлга уйлангани учун кечирмайман дейдилар. Ота-онани кўзидан ёш оқизган фарзанд оқ бўлади, деб эшитган эдик. Қайноғам бу ишлари билан оқ бўлганми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бошқага уйланиш мункар иш эмас. Мункар иш қилмаса ҳам ота-онаси сиқилаверса, бу учун фарзанд оқ бўлмайди. Норози бўлавериш билан муаммо ҳал бўлармиди? Ундан кўра ҳолатни ислоҳ қилиш керак. Валлоҳу аълам!