Ассалому алейкум устоз. Ҳозирги кунда турмушга чиққан қизларимиз эрининг уйига бир талайгина ҳар хил турдаги идиш тавоқларни ва буюмларни олиб келишади, шу буюм-идишларни хонадаги мебелларни безатиб қўйишади. Шу билан бу идишлар йиллар давомида ишлатилмай туради. Бу буюм-идишлар ишлатилмай ётса гуноҳми, закот тўланади ишлатилмайдиган нарсага, деб эшитгандим шу гап ростми?
– Ва алайкум ассалом! Закот чиқарилмайди. Модом ҳалолдан келган экан, жоиз. Аммо исроф экани учун гуноҳи бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!