Ассалому алайкум! Мен Фаберлик косметикасини аввалдан ишлатар эдим. Мен аъзо бўлиб, арзон нархда олиб ишлатиш сўнгра сотиш истаги туғилди. Сўнгра компанияга аъзо бўлиб, сота бошладим, акам, онам менга бу иш ҳаромлиги айтиб қаттиқ туришяпди. Уларнинг гаплари ва сизнинг жавобларингиздан ўзим ҳам тушуна бошлаяпман. Лекин ростдан хам сотишни жуда хоҳлайман, пул, фойдаси 1-ўринда эмас, ўша маҳсулотларни уйимга олиб келсам ва кимдур сўраши ва унга тавсия қилиб сотиш шу жараёнлар ёқади. Саволим: Аъзоликдан чиқиб, аъзо бўлган инсондан олиб сотсам мумкинми? Ёки бозордан олиб сотсам бўладими? Ёки бу ҳам ҳаромми? Агар мумкин бўлса, олинган нарҳга неча фоиз % қўйиб сотиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Бозордан олиб сотишингиз мумкин. Устига қўйиладиган фоиз чекланмаган. Инсоф қилинса савоб бўлади. Валлоҳу аълам!