Қандай йўл тутай?

00:29 / 09.02.2021 | Xanifa Temirova | 567

Ассалому алайкум! Аллоҳга шукр, ибодатлиман. Ҳамма нарсани ақлан тушунаман. Аммо баъзида тез-тез дунё кўзимга тор бўлиб туюлади. Нафас олишим қийинлашади, узоқларга кетишни хоҳлаб қоламан. Ҳатто фарзандларимни ҳам ранжитиб қўяман. Аллоҳга шак келтирмаслик учун "Астағфируллоҳ"ни кўп айтаман. Илтимос, бу ҳолдан чиқишимга ёрдам беринг. 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Эндокринолог қабулига боришингиз керак. Агар қалқонсимон безингизда муаммо бўлмаса, у ҳолда психотерапевт шифокори қабулига бориб медикаментоз тарзда даволанишингиз керак. Валлоҳу аълам!