Ассалому алайкум! Яқин инсони учун совға беришни истаса-ю, лекин маълум сабаблар билан уни етказиш имконсиз бўлса, хайрли ва савобли ишларни ўша инсон номидан қилиб савобини хадя қилса бўладими? Ва буни ўзига айтиб қўйиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Ўзига айтиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!