Ассалому алайкум устоз! Маҳр сифатида маҳрнинг энг оз миқдори 10 дирхамни ва қўшимча куёв боладан хар ой 1та Қуръон ҳатмини сўраса жоизми? Бу иш орқали турмуш ўртоғи, бўлажак фарзандлари ва оиласига Қуръон илми ва амалини, улкан ажр савобларни ва кoпгина Қуръон барокатларини Аллоҳдан умид қилиши сабабидан. Оила қуриш арафасидаман, иншааллоҳ, дуо қилинг қураётган оиламиз хайрли, барокатли ва ибодат бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Маҳрга мулк бўладиган нарса берилади. Қуръон хатми мулк эмас. шу сабаб уни маҳр қилиб бериб бўлмайди. Валлоҳу аълам!