Ассалому алайкум! Аллох қилатган ишингиздан рози бўлсин.. Мени бўйнимга майда сўгалчалар кўп тошиб кетди..уларни косметолог қабулига бориб,олиб ташлашнинг иложи бор экан..бу даволаш усули куйдириб даволаш ҳисобланадими? Етмиш минг тоифа борки улар шумланмайдилар,куйдириб даволамайдилар деган эдиларку?
– Ва алайкум ассалом! Ислом дини руҳий тарбия билан бир қаторда жасадни даволашга ҳам катта эътибор қаратишни буюрган. Аввало ўша майда сўгалчалар чиқишига сабаб бўлган касалликни даволаш лозим ва кейин шарт бўлса сўгалларни куйдириб тушириш лозим. Юқоридаги зикр қилинган ҳадисга аниқлик киритувчи 2 чи ҳадис ҳам мавжуд бўлиб,
يقول الرسول ﷺ: الشفاء في ثلاث: كية نار، أو شرطة محجم - يعني: حجامة- أو شربة عسل، قال: وما أحب أن أكتوي وفي اللفظ الآخر: وأنا أنهى أمتي عن الكي رواه البخاري في الصحيح
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳиссаломнинг куйдириб даволашни хуш кўрмаганликлари, куйдириб даволашдан қайтарган ҳолатлари, шунингдек ўзлари амалда зарурат юзасидан куйдириб даволашни қўллаганликлари ва куйдириб даволашга буюрган ҳолатлари бўлган.
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг
- жароҳатни куйдирганлари унинг жоиз эканлигига долалат қилади;
- куйдиришни хушламаганликлари ундан бутунлай қайтарганликларини билдирмайди;
- куйдиришни тарк қилганларни мақтаганликлари уни тарк қилиш яхши ва афзал эканига далолат қилади;
- куйдиришдан қайтаришлари танлаш имкони бўлган ҳолатга тегишли бўлиб, фақат зарурат бўлганда, катта зарарни олдини олиш мақсадида жоизлигини, акс ҳолда макруҳ бўлишлик маъноларини англатади.
Бундан келиб чиқадики, ҳозирда куйдиришни қўллаш(охирги чора сифатида) агар эътиқодан буни сабаб деб қабул қилинса ҳадисдаги имтиёздан маҳрум бўлмас. Бундан келиб чиқадики ўша пайтдаги жоҳилона эътиқод билан куйдириб даволаш (ҳадисда келган) билан ҳозирги мусулмон табибларнинг куйдириб даволаши ўртасида фарқ бор, жумладан ҳукм жиҳатидан ҳам.
Валлоҳу аълам!