Таҳажжуд намози

02:42 / 23.02.2021 | Hilola | 678
Ассалому алайкум! Мен 5 вақт намоз ўқийман, аввалги қарзларимни узиш учун таҳажжуд намози ўқимоқчи эдим, аммо қайнсинглим “аёл киши эрининг рухсатисиз ўқимайди”, бир домланинг маърузасида эшитдим, дедилар. Шу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Амаллар борасида фарз билан нафл орасида фарқ бор. Фарз Аллоҳнинг амри бўлгани сабаб уни бажаришда бошқага итоат қилинмайди. Аммо нафл ихтиёрий амалдир, шу сабаб эрнинг ихтиёри ундан устун қўйилади. Таҳажжуд ҳам нафл амал. Валлоҳу аълам!